"Ўзкимёсаноат" АЖ

Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

// 31 yanvar 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/manaviyat-va-marifat-kengashining-kengaytirilgan-yigilishi-b

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖда Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Жамият раҳбарияти ва марказий аппарат ходимлари, тизим корхоналари масъуллари иштирок этишди. 

Йиғилишда дастлаб тармоқ корхоналарининг 2023-йилда маънавий-маърифий ишларнинг “йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди. 2024-йил учун маънавий-маърифий ишлар самарасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Шунингдек, ҳар бир корхона кутубхонаси фондини бадиий ва соҳага оид китоблар билан бойитиш, гендер тенгликни таъминлашда олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз борди. Хусусан, “Энг фаол инноватор аёл” танловида корхона хотин-қизлари иштироки қамровини кенгайтириш муҳокама қилинди. 

Шу билан бирга, ишчи ходимлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ва республика бўйлаб саёҳатлар ташкил этиш, ёш ходимларнинг ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш ва амалда татбиқ этиш масалалари кўтарилди. 

Ҳар бир корхоналарда янги, замонавий жиҳозланган, барча қулайликларга эга бўлган “Кимё саноати тарихи идоравий музей”ларини ташкил қилиш тартиби ва талабларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.