"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Максам-Чирчиқ” АЖда коррупцияга қарши курашиш ва давлат харидларида шаффофлик масалалари муҳокама қилинди

// 02 fevral 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/maksam-chirchiq-azhda-korrupciyaga-qarshi-kurashish-va-davla

Жорий йилнинг 29-январ куни “Ўзкимёсаноат” АЖ Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс бошқармаси бош мутахассиси Ў.Юлдашев раҳбарлигида “Максам-Чирчиқ” АЖда масъул бошқарма ва бўлимлар раҳбарлари ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашиш масалаларига алоҳида урғу берилгани, шунингдек, давлат харидлари тизимида шаффофлик ва рақобатни таъминлашга қаратилган ПФ-259 ва ПФ-270-сонли Фармонларда белгиланган вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирнинг асосий мақсади коррупциянинг олдини олиш, давлат харидларини ислоҳ қилиш ва рақамлаштириш, шаффофликни кучайтириш ҳамда коррупция хавфларини камайтиришдир.

 "Махам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати