Оила — жамиятнинг асосий бошланғич бўғини, гўзал урф-одатлар, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида асровчи, асрлар оша тарбияда ўзига хос миллийликни шакллантирувчи муқаддас маскан. Оила тинч бўлса, маҳалла тинч, жамият фаровон, давлат мустаҳкам бўлади.
Халқаро оила куни муносабат билан 2024-йил 15-май куни Чирчиқ шаҳрида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танлови бўлиб ўтди. Танлов аввалида “Максам-Чирчиқ”АЖ Оила ва хотин-қизлар кенгаши раиси М. Шорайимовага “Раҳбар аёл тимсоли” номинацияси бўйича ғолиблик дипломи топширилди.
Танловда “Максам-Чирчиқ” АЖнинг Техник назорат ҳодими Д.Алиева оилаласи иштирок этди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
"Максам-Чирчиқ" АЖ Матбуот хизмати