"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди

// 30 iyun 2021 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/localization-press

Матбуот анжумани 2021 йил 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилди.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тармоқ корхоналарининг маҳаллийлаштириш дастурларини шакллантиришда асосий эътиборни иқтисодиётнинг базавий тармоқлари ва ҳудудларда импорт ўрнини босувчи ҳамда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилмоқда.

Республикамизга кириб келаётган кимёвий маҳсулотлар импортини қисқартириш ҳисобига 2020 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан жами 23 турдаги 965,48 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда 2020 йил якуни бўйича 23 турдаги 1 342,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 139,1 фоиз), шундан 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 17 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот тўлиқ маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилди.

Саноат кооперацияси доирасида 2020 йилда жами 7 турдаги 592,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

2021 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида 26 турдаги 1 467,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида 25 турдаги 544,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, амалда 24 турдаги 715,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб (режа 131,5 фоиз), шундан 12,32 млн. долларлик маҳсулот экспортга ва 779,6 млрд сўмлик маҳсулот ички бозорга (143,3 фоизга) реализация қилинди.

Биринчи ярим йилликда 25 турдаги 664,7 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган, амалда 25 турдаги 764,4 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Шунингдек, йил якунига қадар 26 турдаги 1 480,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

2021 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг импортини қисқартириш мақсадида ўз эҳтиёжлари учун 6 турдаги 9,91 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Саноат кооперацияси йўналишида 7 турдаги 669,68 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январь-май ойларида кооперация йўналиши бўйича 6 турдаги 264,1 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказилди.

Ҳозирда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналари бўйича 2021-2026 йилларга мўлжалланган маҳаллийлаштириш дастури шакллантирилмоқда. Шунда,

Натижада саноат кооперацияси йўналишида 23 турдаги 2 203,7 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида тармоқ корхоналарида ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар бўйича республикамиз ишлаб чиқариш корхоналари билан кооперация алоқалари кенгайтирилишига, шунингдек, республикамиз ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқарилаётган, бутловчи бўюмлар, эҳтиёт қисмларни харид қилиш орқали корхоналарнинг импортини қисқартиришга эришилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати