"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖда коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган ички меъёрий ҳужжатлар бўйича семинар ўтказилди

// 05 oktabr 2022 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/korrupsiyaga-qarshi-kurashish-sohasida-qabul-qilingan-ichki-meyoriy-hujjatlat-seminar

Республикамизда коррупцияга қарши курашиш борасида қилинаётган ишлар ижобий натижалар бермоқда. Корхоналарга ишга кираётган ёш ходимларни бу борада ҳуқуқий маданиятини ошириш долзарб вазифалардан биридир.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни “Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизмати ва жамиятнинг ходимлар билан ишлаш бўлими томонидан ишга кирган ёш ходимлар учун семинар ўтказилди.

Тадбир давомида ёш ходимларга Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган қонунлар, қарорлар, фармонлар ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖда коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”, “Хизмат одоби кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” ва “Совғалар бериш ва олиш сиёсати” каби ички меъёрий ҳужжатлар тўғрисида  тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, маърузачи семинар иштирокчиларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликлар тўғрисида маълумотлар берди.

Жумладан, Ўзбекистон Републикасининг “ 61¹-модда, 193¹-модда, 193²-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликлар белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 167-моддасининг иккинчи қисми «г» банди, 168-моддасининг учинчи қисми «в» банди, 1929-модда, 19210-модда, 205-модда, 209-модда, 210-модда, 211-модда, 212-модда, 214-модда, 243-модда,  ҳамда 301-моддасида кўрсатилган жиноятлар коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар туркумига кириши маълум қилинди.

Якунда семинар иштирокчилари билан савол-жавоблар ўтказилиб, коррупцияга қарши тарғибот тадбирлари режали тарзда мунтазам ўтказилиши белгилаб олинди.