"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Ўзкимёсаноат» АЖ ва тизим корхоналари Комплаенс хизматларининг 1-ярим йилликда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди

// 22 iyul 2022 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/komplayens-xizmatining-birinchi-yarim-yillik-hisoboti

 “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарда коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Натижада коррупциянинг оқибатлари билан эмас, балки унинг сабаблари билан курашиш, барвақт олдини олиш ва унга чек қўйиш мақсадида тегишли тадбирлар белгилаб олинди.

Барча тармоқ корхоналарида “Коррупцияга қарши сиёсат”, “Ахлоқ кодекси”, “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” каби 10 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва ўрнатилган тартибда уларни амалиётга татбиқ қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш мақсадида комплаенс назорат тизими “Навоийазот” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ, “Деҳқонобод калий заводи” АЖ, “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Аммофос-Максам” АЖ, “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ, “Ўзкимёимпекс” МЧЖ ва “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКларида ўз фаолиятини юритмоқда. “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ ва “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖда эса мазкур тизимга ходимлар танлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳисобот даврида кимё саноати корхоналарида коррупцион хавф-хатарларни аниқлаш, ўғрилик, талон-тарож қилиш, корхона ва давлат мулкларини ўзлаштириш ва таъмагирлик ҳолатларига чек қўйиш мақсадида жами 31 та хизмат суриштируви ўтказилди, натижалари бўйича тегишли хулосалар тайёрланди ва айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Натижада 23 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилди, 17 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, 12 нафар масъул ходимларга ҳайфсан берилди, 16 нафар ходимнинг иш ҳақидан жарима ундирилди, 9 та ҳолат бўйича тўпланган материаллар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларига юборилди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида жами бўлиб 1,2 млрд.сўм товар моддий бойликлари камомади, 17,1 млрд.сўмлик тайёр маҳсулотга қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланган. (2021 йил 1- ярим йиллигида товар моддий бойликлари ва минерал ўғитлар камомади жами 59,8 млрд.сўмни ташкил қилган.)
Ҳисобот даврида тизим корхоналарида харидлар жараёнининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда уларни “Давлат харидлари тўғрисида” Қонуни талабларига мувофиқ ўтказилишини таъминланиши натижасида жами бўлиб 3,1 млрд.сўмлик (2021 йилнинг шу даврида 1,6 млрд.сўм) пул маблағларининг асоссиз сарфланишининг олди олиниб, иқтисод қилинди.

Лекин шунга қарамасдан, тармоқ корхоналарининг мансабдор шахслари томонидан шартномалар тузиш ва имзолаш, тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатиш жараёнида маълум миқдордаги пул маблағлари талаб қилиш, турли хизматлар ёки пора эвазига келишиш, таъмагирлик қилиш ёки товар-моддий бойликларини бозор нархларидан қиммат нархларда сотиб олиш ҳолатлари учраб турибди.

Шунингдек, ҳисобот даврида “Фарғонаазот” АЖнинг биргина Аммиак-3 цехида реакцион қувурларнинг талон-тарож қилиниши оқибатида 2,4 миллион АҚШ доллари миқдоридаги камомад аниқланиб, ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ДХХ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, Жамиятнинг 9 та масъул мансабдор шахсларига нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. “Максам-Чирчиқ” АЖда 17,1 млрд.сўмлик тайёр маҳсулотга қўшиб ёзиш ҳолатлари аниқланиб, ДХХ томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 5 нафар мансабдор шахсга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарида коррупцияга қарши курашиш соҳасида қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш сиёсати” талабларига мувофиқ хизмат вазифасига кўра коррупциявий хавф-хатарлар эҳтимоли юқори ва ўрта бўлган 2870 нафар ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларациялар тўлдирилди.

Ҳисобот даврида жами 51 та ҳолат бўйича манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, ҳужжатлаштирилган бўлса, 2021 йилнинг шу даврида 12 та ҳолат аниқланган.
Жумладан, “Maксам-Чирчиқ” АЖда 18 та, “Навоийазот” АЖда 21 та, “Фарғонаазот” АЖда 6 та, “Деҳқонобод калий заводи” АЖда 3 та ва “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖда 1 та ҳолатда ўзаро яқин қариндошлар бевосита қўл остида ёки раҳбарлигида ишлаши натижасида вужудга келган манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан мазкур жамиятлар бошқарув раисларининг кўрсатмаларига асосан ушбу ходимларни корхонанинг бошқа цехларига ва лавозимларига ўтказилиши билан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
Тизим корхоналарида жами 584,3 млн. сўмлик товар моддий бойликлари талон-тарож қилинишининг олди олинди ва айбдор шахсларга ички тартиб-қоидалар асосида интизомий чоралар кўрилди.

Ҳисобот даврида “Максам-Чирчиқ” АЖ, “Фарғонаазот” АЖ “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ва “Ўзкимёимпекс” МЧЖда харидларнинг очиқ ва шаффофлиги таъминлаши натижасида жами 3177,3 млн.сўм маблағларнинг иқтисод қилинишига эришилган.
Жорий йилда жамият ва тизим корхоналари ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида комплаенс хизмати ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида жами 186 та тушунтириш-профилактик тадбирлари амалга оширилган.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича фаолиятнинг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил I ярим йиллиги давомида оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтлари орқали соҳага оид жами 167 та материаллар жойлаштирилган.


Жиноий жавобгарликка тортилганлар:

“Максам-Чирчиқ” АЖ ходимлари:

1. Д. Заметов - “Максам-Чирчиқ” АЖнинг Биржа орқали хомашё маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш бўлими бошлиғи.
2.Ф. Ташметов - “Максам-Чирчиқ” АЖнинг Биржа орқали хомашё маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш бўлими иқтисодчиси.
З. Д. Йўлчиев - “Максам-Чирчиқ” АЖнинг Биржа орқали хомашё маҳсулотларини сотиш ва сотиб олиш бўлими мухандиси.

“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚҚ ходимлари:

4. А. Раимберганов - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚҚ бош директори
5. А. Тажимуратов - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директорининг 1-ўринбосари - бош муҳандис.
6. А. Бекмуратов - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Ишлаб чиқариш ва техника бўлими бошлиғи
7. Б. Даримбаев - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Тайёр маҳсулотларни сотиш бўлими бошлиғи
8. Е. Хожимуратов - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Қадоқлаш ва кальцинацияланган сода омбори бўлими бошлиғи
9. Ж. Нарбаев - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Қадоқлаш ва кальцинацияланган сода омбори мудири
10. Ғ. Ўринбаев - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК Қадоқлаш цехи омбор мудири
11.Д. Рейимбаев - “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК кальцинацияланган цехи иқтисодчиси

“Навоийазот” АЖ ходимлари:

12. Ж. Мустафоев - “Навоийазот” АЖ 910-цехи электромонтёри
13. Ш. Кохоров - “Навоийазот” АЖ 910-цехи электролиз аппаратчиги
14. У. Раупов - “Навоийазот” АЖ 910-цехи аппаратчиги
15. У. Темиров - “Навоийазот” АЖ 910-цехи аппаратчиги
16. А.Саидов - “Навоийазот” АЖ 910-цехи юк ташувчиси
17. И.Ҳикматов -“Навоийазот” АЖ 910-цехи юк ташувчиси
18. Э.Искандаров -“Навоийазот” АЖ 56-цех бошлиғи
19. Ш.Рахимов -“Навоийазот” АЖ 56-цехи энергетики
20. Ш.Файзуллоев - “Навоийазот” АЖ 56-цехи электромонтёри
21. С.Равшанов -“Навоийазот” АЖ 56-цехи ишчиси


2.Ишдан бўшатилганлар:

“Қўнғирот сода заводи” ҚҚ МЧЖ

1. Б. Сапаров -“Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚКнинг “Жамансой” оҳактош майдалаш ва саралаш цехи бошлиғи

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ ходимлари:

2. Б. Бойназаров - “Деҳқонобод калий заводи” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

“Фарғонаазот” АЖ ходимлари:

3. Г. Расулов -“Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходими
4. Ф. Жалолдинов -“Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходими
5. С. Бойматов -“Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходими
6. А. Юлдашев - “Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ходими

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ходимлари:

7. Ш. Нишонова - “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Меҳнат ва иш ҳақини ташкил этиш бўлими табелчиси
8. Ф.Абдужалилова - “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Меҳнат ва иш ҳақини ташкил этиш бўлими табелчиси

“Навоийазот” АЖ ходимлари:

9. С. Ахмедов - “Навоийазот” АЖ Савдо бўлими бошлиғи ўринбосари
10. Н. Кондрикова – “Навоийазот” АЖ 091-цех бошлиғи
11. А.Ҳазратов – “Навоийазот” АЖ 703-цех омбор мудири
12. Х. Эшев - “Навоийазот” АЖ 36-цехининг тепловоз машинисти
13. З. Худойбердиев - “Навоийазот” АЖ 37-цехининг юк ортувчи ҳайдовчиси
14. М. Бабаяров - “Навоийазот” АЖ 911-цехининг таъмирловчи чилангари
15. Ш. Джураев - “Фарғонаазот” АЖнинг Лойиҳалаш бўйича етакчи муҳандиси
16. Б. Мамасидиков- “Фарғонаазот” АЖ Электр таъминоти цехи электромонтёри
17. К. Имомов- “Фарғонаазот” АЖ Хлорат магний дефоланти цехи қадоқлаш ходими.


3. Ҳайфсан ва огоҳлантириш эълон қилинганлар:

“Фарғонаазот” АЖ ходимлари:

1. Д. Турсунов - “Фарғонаазот” АЖ Темир йўл цехи бошлиғи
2. А. Исаков - “Фарғонаазот” АЖ Юкларни жўнатиш цехи бошлиғи
3. Х. Абдуллаев - “Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими смена бошлиғи
4. Н. Иброхимов - “Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими смена бошлиғи ёрдамчиси
5. Д. Ахадов - “Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ўқчиси
6. Б. Ўрмонов - “Фарғонаазот” АЖ Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими ўқчиси

“Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ ходимлари:

7. Ж. Азизов- “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Иқтисодиёт ва меҳнатни ташкил этиш бўлими бошлиғи
8. О.Илларионова - “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Меҳнат ва иш ҳақини ташкил этиш бўлими етакчи муҳандиси
9. Э.Куртсеитова - “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ Ходимлар билан ишлаш бўлими муҳандиси

“Деҳқонобод калий заводи” АЖ ходимлари:

10. А. Хакимо в-“Деҳқонобод калий заводи” АЖ Марказий омбор мудири

“Максам-Чирчиқ” АЖ ходимлари:

11. В. Уринбоев - “Максам-Чирчиқ” АЖ Ахборот коммуникациялар технологияси бошқармасининг муҳандис-электрониги
12. Г. Мераимова – “Максам-Чирчиқ” АЖ Автотранспорт цехи иқтисодчиси;


Иш ҳақидан жарима ундирилган:

“Максам-Чирчиқ” АЖ ходимлари:

1. А. Журабеков - Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг гуруҳ бошлиғи;
2. С. Имомхусанова - Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг назорат ўтиш жойи назоратчиси;
3. Г. Давлатова - Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг назорат ўтиш жойи назоратчиси;
4. И. Дибердиев - Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг кинология хизмати ходими;
5. А. Айтбаева - Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг назорат ўтиш жойи назоратчиси;
6. А. Тухтаев - Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмасининг назорат ўтиш жойи назоратчиси;
7. Е. Бугаева - Назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш цехининг ҳисоблаш бўлими назорат ўлчов асбоблари ва автоматика бўйича чилангари;
8. О. Асомова - Тиббий реабилитация маркази ходими;
9. З. Ашурова - Бутлаш(комплектация) цехининг омбор мудираси;
10. А. Абдушукуров- Аммиак ишлаб чиқариш цехининг насос қўрилмалари машинисти;
11. У. Хасанов - Марказлаштирилган энергия ускуналарини таъмирлаш цехининг технологик цехларда электр жиҳозларини таъмирлаш бўйича электр чилангари;
12. Б. Рисметов - Саноат оқова сувларини тозалаш ва нейтралаш цехининг ишчиси;
13. Х. Шерматов - Технологик ускуналарни марказлашган таъмирлаш цехининг бошлиғи
14. Д. Расулов - Технологик ускуналарни марказлашган таъмирлаш цехининг энергетиги
15. Л. Феттаева- Технологик ускуналарни марказлашган таъмирлаш цехининг ҳисобчиси;
16. А. Жуматаев- Аммиакни суюлтириш цехи ишчиси.

(Қонунчилик талаблари ва айбсизлик презумпциясига биноан тергов ва суд жараёнлари давом этаётган масъуллар ва ходимлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмаган)