"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кимёвий маҳсулотлар маҳаллийлашувини кенгайтиришга қаратилган амалий саъй-ҳаракатлар

// 18 noyabr 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kimyoviy-mahsulotlar-mahalliylashuvini-kengaytirishga-qarati

“Ўзкимёсаноат“ АЖ мамлакатимизда турли тармоқлар бўйича импорт қилинадиган кимёвий маҳсулотлар таҳлили асосида 2026 йилга қадар маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар улушини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. 

Мазкур режага мувофиқ, “Ўзкимёсаноат“ АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамкорлигида тоғ-кон саноати эҳтиёжи учун зарур бўлган саккиз номдаги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш белгиланган.

“Ўзкимёсаноат“ АЖ мутахассислари “Навоий КМК“ АЖ ва «Навоиюран» АЖда хизмат сафари ўтказилди, ушбу кимёвий маҳсулотларнинг қўлланилиши бўйича жойига чиққан ҳолда музокаралар олиб борилди.

Жумладан, мазкур корхоналарнинг марказий лаборатория мутахассислари билан тиомочевина, Праестол 2500 ва 854, сувсиз бура, калсий нитрат, қўрғошин ва руҳ нитрати ҳамда ванадий катализаторларини таҳлил қилиш усуллари бўйича тажриба алмашдилар.

Бундай амалий ҳамкорлик келгусида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун зарур бўлган кимёвий маҳсулотларни мамлакатимизда га муҳим туртки бўлади.

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати