"Ўзкимёсаноат" АЖ

Кимё саноатида экологик самарадор технология: метаннинг плазмали пиролизи

// 15 Sentabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kimyo-sanoatida-ekologik-samarador-tehnologiya-metanning-pla

“Ўзкимёсаноат” АЖ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти билан ҳамкорликда водород ҳамда юқори қўшилган қийматга эга углеродли маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган экологик хавфсиз метаннинг плазмали пиролизи технологиясини ишлаб чиқмоқда.

Мазкур технология метанни плазма таъсирида парчалаш орқали водород ва углеродли маҳсулот олиш имконини беради. Жараёнда углерод диоксиди ҳосил бўлишини камайтириш имконияти технологиянинг экологик жиҳатдан истиқболли эканини кўрсатади.

Айни пайтда мутахассислар технологик қурилма ва ишчи параметрларни оптималлаштириш, шунингдек, олинаётган углеродли маҳсулотнинг физик-кимёвий хоссалари ҳамда унинг амалий қўлланилиш имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бормоқда.

Мазкур ишларнинг асосий мақсади — замонавий ва экологик самарадор технология асосида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришдан иборат.