"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал форумининг 3-кунги машғулотлари ҳам бошланди.

// 29 may 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kimyo-sanoati-yosh-mutahassislari-ilmiy-intellektual-forumin

«Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал форумининг 3-кунги машғулотлари ҳам бошланди.

Айни пайтда иштирокчи ёшларга 10 йиллик амалий тажрибага эга мутахассис, малакали эксперт Салай Маткаримов «Шахсий бренд ва менежмент» мавзусида семинар-тренинг ўтказмоқда. 

Тажрибали эксперт бугунги кунда шахсий бренднинг аҳамияти, унинг инсон иш фаолиятида тутган ўрни ҳақида маъруза қилмоқда. Тренинг давомида замонавий фикрлаш, ўз устида ишлаш, бизнес алоқаларнинг муваффақиятли шахсий брендни яратишдаги ўрни ҳақида иштирокчиларга муҳим маълумотлар тақдим этилмоқда.

Жараёнларни кузатиб боринг!

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати