"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал форуми ўз ишини бошлади

// 27 may 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/kimyo-sanoati-yosh-mutahassislari-ilmiy-intellektual-forumi-

Бугун «Кимё саноати ёш мутахассислари» илмий-интеллектуал форуми ўз ишини бошлади.

Мазкур форумда «Ўзкимёсаноат» АЖ тизим корхоналари – «Махам-Чирчиқ» АЖ, «Навоиязот» АЖ, «Деҳқонобод калий заводи» АЖ, «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ ҚК, «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ, «Аммофос-Махам» АЖ, «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖларда фаолият юритаётган ёш кимёгар мутахассислар, шунингдек, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент кимё- технология институти ҳамда Янги Ўзбекистон университети талабалари - жами 200 нафар ёшлар иштирок этишмоқда.

Дастлаб иштирокчилар Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё технологиялари университети Тошкент шаҳридаги филиалига ташриф буюришди. Илм даргоҳида соҳанинг бўлажак мутахассислари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди. 

Шунингдек, иштирокчилар Чирчиқ кимё-индустриал технопаркида ҳам бўлишди. Технопаркда ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишишди. Ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан батафсил жавоблар олишди. 

Форум Бўстонлиқ туманида жойлашган Ёшлар оромгоҳида бўлиб ўтади.

Жараёнларни кузатиб боринг. 

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати