Нобель фонди 9-октябрь куни 2024 йил кимё бўйича Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди.
Хабарга кўра, 2024 йилда 3 та мукофот ҳам ўта муҳим ҳаётий элемент - оқсил моддаси изланишларига бағишланди.
Девид Бейкер – Вашингтон университети профессори. Оқсилларнинг мутлақо янги турларини яратгани учун;
Демис Хассабис – Буюк Британиянинг сунъий интеллект билан шуғулланувчи Гоогле ДеэпМинд компанияси бош директори ва Жон Жампер – ушбу компаниянинг катта илмий ходими – мураккаб оқсил тузилмаларини башорат қилишда сунъий интеллект моделини ишлаб чиқишгани учун Нобел мукофотига сазовор бўлишди.
«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати