"Ўзкимёсаноат" АЖ

Иш жойида тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим: мурожаат энди назорат остида бўлади

// 23 Sentabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ish-zhoyida-tazyiq-va-zuravonlikka-qarshi-yangi-tizim-murozh

21-сентябр куни “Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан иш жойида тазйиқ, зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситишнинг олдини олиш, мурожаатларни холис кўриб чиқиш ва бундай ҳолатларни яширишга йўл қўймаслик бўйича яхлит тизим жорий этилмоқда.

Рақамли тизим қачондан ишлайди?

2026-йил 1-декабргача “Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити” ахборот портали ишга туширилади. У орқали тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаатлар онлайн қабул қилинади, мурожаатларни кўриб чиқиш, далилларни йиғиш, хулоса тайёрлаш ва текширув натижаларини назорат қилиш жараёнлари рақамлаштирилади.

Энг муҳим кафолатлар


Қарор материалларида ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилгани учун унинг иш шароитларини ёмонлаштириш ёки жазолашга йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланган.

Зарур ҳолатларда “112” орқали ваколатли органларга юбориш механизми ҳам тизимга интеграция қилинади.

Бу фақат шикоят тизими эмас
Қарорнинг асосий мазмуни битта: иш жойидаги тазйиқ ёки зўравонликни яшириш эмас, уни хавфсиз билдириш, холис кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилишнинг аниқ механизми яратилмоқда.