"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ “InnoWeek-2021” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этмоқда

// 23 noyabr 2021 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/innoweek2021

Бугун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek-2021”га старт берилди. Ҳафталикни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари, Туризм ва спорт вазири А.Абдуҳакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмоновлар очиб беришди.

Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигининг биринчи кунида меҳмонлар ҳафталик доирасидаги кўргазмалар билан танишиш, Постпандемия даври учун инновациялар форуми, “TechnoWays” технологик ривожланиш марафони финал босқичи, “Role of innovation and Technology Development in Turkic Region” Форуми, Халқаро шартнома ва меморандумларни имзолаш маросими, Олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларнинг илмий ишланмалари форуми, ижтимоий-гуманитар фанларнинг инновацион кўргазмасида иштирок этиш имконига эга бўлишди. Экспозиция йиғилганларни юртимиз ҳамда жаҳон илм-фани ютуқлари билан таништиришга қаратилган бўлиб, тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

“InnoWeek-2021” Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тизим корхоналари ҳам иштирок этмоқда. Тадбир доирасида ишлаб чиқариш масалалари бўйича тегишли институтлар илмий ходимлари билан музокаралар олиб борилмоқда ва томонлар келишувига кўра шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати