"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда юз бeрган бахтсиз ҳодиса юзасидан РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

// 18 oktabr 2022 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/indorama-kokand-fertilizers-and-chemicals-rasmiy-malumot

Жорий йилнинг 17-октябрь куни соат 11:10 ларда Фарғона вилоятида жойлашган “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖда бахтсиз ҳодиса юз берган. Унга кўра “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ ҳамда “Metall Universal 777” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан корхона ҳудудида, жумладан, қадоқлаш цехида амалга оширилаётган қурилиш монтаж ишлари жараёнида, ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида, бункер таянчларини кесиш  оқибатида бункер қулаб тушган. Натижада, “Metall Universal 777” МЧЖ ишчиси қулаб тушган бункер остида қолиб, вафот этган. Ҳозирда дастлабки экспертиза ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати