"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппарати ва тармоқ корхоналарида ижро интизомига масъул ходимлар малакаси оширилди

// 28 aprel 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ijro-intizomiga-masul-xodimlar-malakasi-oshirildi

 “Ўзкимёсаноат” АЖ ижро аппарати ва тармоқ корхоналарида ижро интизомига масъул ходимлар 2023 йил 26-27 апрель кунлари Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилган “Давлат органлари ва ташкилотларида Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг ижросига масъул ходимларнинг малакасини ошириш” ўқув курсларида қатнашдилар.

Ўқув курси машғулотларида тингловчиларга  Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарор, фармойиш ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда топшириқларининг ижросини самарали ташкил қилиш бўйича назарий билимлар берилди.  Хусусан, қонунчилик ҳужжатлари бўйича амалга ошириш графиклари, назорат режаларини тайёрлаш, тасдиқлаш ва ижрога қаратишда “ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ёрдамида топшириқлар ижросини таъминлашда таъсирчан тизимни яратиш мақсадга мувофиқ эканлиги тушунтирилди.

Тингловчиларга давлат намунасидаги сертификатлар тақдим этилди.