"Ўзкимёсаноат" АЖ

Хушхабар - "Максам-Чирчиқ" — республика миқёсидаги танлов ғолиби!

// 09 noyabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hushhabar-maksam-chirchiq-respublika-miqyosidagi-tanlov-goli

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган “Касаба уюшмалари фаолиятида сунъий интеллект: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Республика кенгаши кубоги учун стартап лойиҳалар танловида қувончли натижага эришилди.

Танловда тармоқ корхоналари ўртасида "Максам-Чирчиқ" АЖ муносиб равишда ғолибликни қўлга киритиб, I даражали диплом билан тақдирланди!

Ушбу муваффақият билан лойиҳа муаллифлари ва барча иштирокчиларни самимий муборакбод этамиз!