"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича малакалари оширилмоқда

// 03 iyul 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hodimlarning-korrupciyaga-qarshi-kurashish-buyicha-malakalar

“Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс тизимлари ходимларидан иборат 21 нафар мутахассис Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган махсус ўқув курси орқали ўз малакаларини оширдилар.

“Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизимининг самарали ишлашини таъминлаш” мавзусидаги  ўқув курслари 10 кун давомида Коррупцияга қарши виртуал академия портали орқали олиб борилди.

Ўқув давомида ходимлар коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги назарий билимлар билан бирга амалий кўникмалар, яъни коррупсия ҳолатларини аниқлаш, таҳлил қилиш, олдини олиш ҳамда самарали курашиш бўйича амалий кўникмаларга ҳам эга бўлдилар. 

Бу эса ўз навбатида ходимларнинг ўзлари фаолият юритаётган корхоналарда коррупцияга қарши кураш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этишларига хизмат қилади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати