"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ходимлар билан ишлаш мутахассислари учун семинар-тренинг ташкил этилди

// 23 noyabr 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hodimlar-bilan-ishlash-mutahassislari-uchun-seminar-trening-

Бугун “Ўзкимёсаноат” АЖ да “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ билан биргаликда ходимларни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда бошқариш, ходимларда корхонага нисбатан алоқадорлик ҳиссини янада ошириш, кимё саноати тармоғида ишчи-ходимлар ўртасида меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш мақсадида семинар-тренинг бошланди. 

Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ ва тармоқ корхоналарининг ходимлар билан ишлаш, ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш бўлинмалари ҳамда Малакаларни баҳолаш марказлари мутахассислари иштирок этишмоқда. 

Тренингда янги меҳнат қонунчилиги асосида меҳнат муносабатларини тўғри ташкил этиш, ундаги ўзгаришлар, бўлим ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш, соҳадаги долзарб муаммолар ва янгиликлар муҳокама қилинмоқда. 

Экспертлар томонидан мутахассислар маҳоратини ошириш учун қизиқарли тақдимотлар ва меҳнат қонунчилигидан эслатмалар намойиш этилди. 

Семинар-тренинг эртага ҳам давом этади.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати