
Хитойнинг етакчи илмий марказларидан бири — HKUST (GZ)да “Янги Ўзбекистон” университети делегацияси иштирокида семинар бошланди
“Янги Ўзбекистон” университети делегацияси Хитойнинг етакчи тадқиқот университетларидан бири — Hong Kong University of Science and Technology (Guangzhou) билан қўшма илмий семинар доирасида Гуанчжоу шаҳрида ташриф билан бўлиб турибди.

Делегация таркибида Владимир Норов ва “Янги Ўзбекистон” университети фахрий профессори, академик Қодир Ғуломов ҳам қатнашмоқда. Шунингдек, семинарда университет профессор-ўқитувчилари, илмий ҳамкорлар ва “Ўзкимёсаноат” вакили иштирок этмоқда.

Ишчи сессиялар давомида қўшма илмий лойиҳалар, докторантларни биргаликда тайёрлаш ва илмий инфратузилмадан ўзаро фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, “Янги Ўзбекистон” университетининг 10 нафар иқтидорли битирувчиси HKUST университетига тўғридан тўғри магистратура босқичига қабул қилиниб, уларга 100 фоизлик грант ҳамда 17 минг АҚШ долларига тенг стипендиялар тақдим этилади.
