"Ўзкимёсаноат" АЖ

Хитойда чой қўзиқоринидан полимер яратилди

// 20 yanvar 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hitoyda-choy-quziqorinidan-polimer-yaratildi

Хитойнинг Гонконг университети (CUHK) мутахассислари чой қўзиқорини ичимлигидан пластик муқобилини яратишди. Маҳсулот чой ва шакарни бактерия ва хамиртуруш билан ачитиш туфайли олинган. Натижада полимер типидаги бактериал целлюлоза ажратиб олинган. Тадқиқот муаллифларидан бири Нгай Тонинг таъкидлашича, ундан биологик парчаланувчи қадоқлаш сифатида фойдаланиш мумкин. 

"Ушбу янги материални сув ўтказмайдиган ва ёғга чидамли қилишимиз мумкин. Биз фойдаланадиган ингредиентлар жуда қиммат эмас, чунки асосан чой барглари ва шакардан фойдаланамиз.

Янги полимердан сумкалар, қопқоқлар, қутилар ва бошқа материалларни тайёрлаш мумкин. Бундан ташқари, синтетик терини яратишда ҳам фойдаланиш имкони бор, — дейди мутахассис.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати