"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди

// 04 iyul 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/hamkorlik-yunalishlari-muhokama-qilindi

“Ўзкимёсаноат” АЖда Инновация ва янги технологияларни жорий этиш бўлими вакиллари, Осиё тараққиёт банкининг Жанубий Кореялик мутахассислари ҳамда “Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖ мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда қатор масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Тошкент вилояти кимё саноатининг бугунги ҳолати ва амалга оширилиши режалаштирилган истиқболдаги лойиҳалар ҳамда “Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти” МЧЖнинг фаолият йўналиши ва роли ҳақида сўз борди. 

Шу билан бирга, Ўзбекистон кимё саноатининг хусусиятлари, ихтисослашган йўналишлари ва соҳанинг рақобатбардошлигини баҳолаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадқиқот ва технологиялар натижаларини тижоратлаштириш тенденсиялари ва технологиялар трансфери офисларининг роли, мамлакатимизда шу жумладан, Тошкент вилоятида кимё саноатини ривожлантириш иштирокчилар диққат марказида бўлди.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати