"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ғоялар майдони, инновациялар беллашуви!

// 09 iyun 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/goyalar-maydoni-innovaciyalar-bellashuvi

“Кимё саноати ёш мутахассислари” форуми доирасида ўтказилаётган “Энг яхши инновацион ғоя” танлови иштирокчиларнинг билим, тажриба ва ижодий ёндашувини намоён этаётган муҳим платформалардан бири.



Танловдан кўзланган мақсад — саноатда янги ва рақобатбардош маҳсулотлар яратиш, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий ҳамда тежамкор технологияларни татбиқ этиш, шунингдек, табиий ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган истиқболли лойиҳаларни рағбатлантиришдир.



Бугун иштирокчилар 15 та жамоага бўлиниб, ўз ғояларини такомиллаштириб, уларни амалий ечимларга айлантириш устида иш олиб бормоқда. Ҳар бир лойиҳа янгича қараш, таҳлил ва инновасион ёндашувни талаб қилади.


Жараёнларидан фотолавҳалар