"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ғалла экиш мавсуми учун минерал ўғитлар таъминоти ўрганилди

// 24 Sentabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/galla-ekish-mavsumi-uchun-mineral-ugitlar-taminoti-urganildi

Шу кунларда ҳудудларда “Ўзкимёсаноат” АЖ вакиллари 2027-йилги ғалла экиш мавсуми учун минерал ўғитларга бўлган талабни ўз вақтида таъминлаш, маҳсулотларни етказиб бериш, ҳудудлардаги ваколатли омборларда сақлаш ҳамда фермерларга белгиланган муддатларда етказилиш ҳолатини ўрганмоқда.



Бу каби ўрганишларнинг навбатдаги манзили Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бўлди.

Ўрганишлар якуни бўйича мазкур ҳудудларда масъуллар иштирокида йиғилишлар ўтказилди. Унда ғалла экиш мавсумида минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжни ўз вақтида қоплаш, уларни ҳудудларга етказиб бериш ва фермер хўжаликларига белгиланган муддатларда тарқатиш масалалари муҳокама қилинди.



Йиғилишлар якунида ҳар икки вилоятда ғалла экиш мавсумини минерал ўғитлар билан ўз вақтида таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.



Тадбирларда Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Жиззах вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ҳамда “Аммофос-Махам” АЖ вакиллари иштирок этди.