"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Фарғонаазот» АЖнинг Термиз туманида жойлашган омборида содир бўлган ёнғин юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ қуйидагиларни маълум қилади

// 09 avgust 2023 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/fargonaazot-termiz-ombor

«Фарғонаазот» АЖнинг Термиз туманида жойлашган омборида содир бўлган ёнғин юзасидан «Ўзкимёсаноат» АЖ қуйидагиларни маълум қилади:

2023 йилнинг 9 август куни «Фарғонаазот» АЖнинг Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган омборида ёнғин келиб чиққан ва бу ҳақида ФВБга хабар берилган. Юзага келган ёнғин 5 та ёнғин-қутқарув экипажи томонидан соат 15:20 да ўчирилган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин пайтида омборда минерал ўғитлар мавжуд бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, «Фарғонаазот» АЖ омборининг 6 та боксида ёнғин содир бўлган. Ёнғин пайтида омборда кўмир маҳсулоти бўлган. Ҳозирда, мазкур ҳолат ва ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритилмоқда. Батафсил маълумотлар тақдим этилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 2023 йилнинг январь ойида, тегишли хусусийлаштириш дастури асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» АЖ устав капиталидаги 99,02 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича «Индорама Cорпоратион Пте. Лтд» (Цингапур) компанияси билан келишувга эришган ва ҳозирги кунда «Фарғонаазот» АЖ бошқаруви Цингапурнинг Индорама компаниясига қарашлидир.