"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Энг яхши инновацион ғоя» кўрик-танлови лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтмоқда

// 31 may 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/eng-yahshi-innovacion-goya-kurik-tanlovi-loyihalari-taqdimot

«Энг яхши инновацион ғоя» кўрик-танлови лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтмоқда

«Кимё саноати ёш мутахассислари» миллий форумининг энг муҳим танлови бўлган «Энг яхши инновацион ғоя» кўрик-танлови ёш мутахассисларнинг янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, саноатда тежамкор технологияларни самарали қўллаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган  ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. 

Илмий-интеллектуал хакатоннинг барча иштирокчилари 20 та гуруҳга бўлинган ҳолда  4-кун ичида ўз лойиҳалари устида иш олиб боришган. Форумдан кўзланган мақсад ҳам ёш мутахассислар малакасини ошириш, инновацион лойиҳалар яратишга рағбатлантиришдан иборат.

Айни пайтда лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтмоқда. Иштирокчилар ва бўлажак кимёгарлар муаммоли вазиятларга ўз инновацион ечимларини таклиф қилишмоқда.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати