Танлов “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарида фаолият юритаётган, жамоат ишларида фаол, иқтидорли 50 ёшгача бўлган мутахассис хотин-қизлар ўртасида ўтказилди.
Ишчи гуруҳ томонидан барча лойиҳалар чуқур таҳлил қилиниб, энг муносиблари аниқланди. Жумладан:
1-ўрин - Абдураҳмонова Юлдуз - “Деҳқонобод калий заводи” АЖ
2-ўрин - Мирхаитова Наргиза - “Максам-Чирчиқ” АЖ
2-ўрин - Қобилова Мафтуна - “Навоийазот” АЖ
3-ўрин - Гайнуллина Албина - “Аммофос-Максам” АЖ
3-ўрин - Норқулова Зулайҳо - “Навоийазот” АЖ
Тақдирлаш маросимида “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков иштирок этди ва ғолибларни ажойиб натижа билан қутлади.
Совриндорларга диплом ва пул мукофотлари, танловда фаол иштирок этган барча хотин-қизларга бошқаруви раиси номидан фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати