"Ўзкимёсаноат" АЖ

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди

// 29 noyabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/energetika-havfsizligi-oyligi-doirasida-belgilangan-vazifala

Саноат корхоналари фаолиятининг барқарорлиги бевосита энергияни тежаш ва самарадорлигини ошириш усулларининг жорий этилганига боғлиқ.

Мазкур йўналишда “Ўзкимёсаноат” АЖ тармоқ корхоналарининг 2024-2025-йил куз-қиш мавсуми давомида барқарор ишлаши ва Энергетика хавфсизлиги даражасини ошириш борасидаги ишларни кучайтириш, ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш эвазига энергия самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан,  “Ўзкимёсаноат” АЖ бош энергетиги Фарҳод Бобоев  жамиятнинг  Навоий вилоятида жойлашган саноат корхоналари -“Навоийазот” АЖ ва “Қизилқум фосфорит комплекси” МЧЖ да Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида белгиланган вазифалар ижросини бевосита таҳлил қилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг сентябр-ноябр ойларида  “Ўзкимёсаноат” АЖ бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши ҳисобига 133,1 млн м3 табиий газ ва 182,3 млн кВт электр энергияси иқтисод қилинди. 

 “Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати