"Ўзкимёсаноат" АЖ

Долзарб мавзуда йиғилиш ўтказилди

// 17 Sentabr 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dolzarb-mavzuda-yigilish-utkazildi

Аммиак ишлаб чиқариши 3-навбатида фаолият юритаётган ходимлар иштирокида кибержиноятларнинг турлари, улардан огоҳ ва хушёр бўлиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вилоят ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими иштирок этиб, мавзу юзасидан маълумот берди.



Тадбир давомида интернет тармоқларида кенг тарқалаётган фирибгарлик усуллари, шубҳали ҳаволалар ва сохта аккаунтлар орқали амалга ошириладиган кибержиноятлар, банк карталари ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



Шунингдек, ходимларга номаълум шахсларга банк картаси маълумотлари, тасдиқлаш кодлари ва бошқа махфий маълумотларни бермаслик, шубҳали ҳаволаларга кирмаслик, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда келиб тушаётган хабарларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш тавсия этилди.

Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан жавоб олдилар. Таъкидланганидек, кибержиноятларнинг олдини олишда ҳар бир фойдаланувчининг ахборот хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши, огоҳлиги ва ҳушёрлиги муҳим аҳамият касб этади.