"Ўзкимёсаноат" АЖ

Деҳқонободнинг “Бозортепа“ ва “Обод“ маҳаллаларида ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда

// 07 avgust 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dehqonobodning-bozortepa-va-obod-mahallalarida-obodonlashtir

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда амалга оширилаётган “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги “Долзарб 40 кун” тадбирлари ҳамда “Камбағалликдан – фаровонлик сари” дастури асосида Деҳқонобод туманининг “Бозортепа“ ва “Обод“ маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.



Ободонлаштириш билан бир қаторда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Хусусан, “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари томонидан аҳоли томорқалари ва ижара ер майдонларидан фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, суғориш тизимларини такомиллаштириш, электр таъминотини яхшилаш ҳамда амалга оширилган лойиҳалар самарадорлиги таҳлил қилинмоқда.



Бу каби юмушлар маҳаллаларнинг обод қиёфасини янада яхшилаш, аҳоли учун қулай муҳит яратишга хизмат қилмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар маҳаллаларнинг обод қиёфасини янада кўркамлаштириб, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини шакллантирмоқда.

Бу эзгу ташаббуслар Давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб тарзда нишонлашга тадорикдир.