"Ўзкимёсаноат" АЖ

Деҳқонобод туманидаги маҳаллаларида амалий ишлар ижроси ўрганилди

// 07 may 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/dehqonobod-tumanidagi-mahallalarida-amaliy-ishlar-izhrosi-ur

Жорий йилнинг  5-6-май кунлари “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисига бириктирилган Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “Обод”, “Бозортепа”, “Айридевол” ва “Чашмаимирон” маҳаллаларида Жамият бошқарув раисининг маслаҳатчиси С. Абдурахманова томонидан йўл харитасида белгиланган амалий ишлар ижроси ўрганилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-330-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ушбу чора-тадбирларда мазкур маҳаллаларда жойлашган ижтимоий обектлар кўздан кечирилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриладиган бўлди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати