
Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани "Айридевол" маҳалласида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини муносиб ва кўтаринки руҳда нишонлаш ҳамда "Камбағалликдан – фаровонлик сари" дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Маҳаллада кўчалар, аҳоли хонадонлари ҳамда жамоат жойларида оммавий ҳашарлар ташкил этилиб, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” АЖ масъуллари томонидан аҳоли томорқалари ва ижара ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилиб, суғориш ва электр таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар самарадорлиги таҳлил қилинмоқда.

Шу билан бирга, кўчалар, ариқлар ва ижтимоий соҳа объектларини тартибга келтириш ишлари кучайтирилмоқда;
Бундай эзгу ишлар маҳалла аҳлининг фаол иштироки ва ҳамжиҳатлигида амалга оширилиб, ҳудудларни янада обод ва файзли қилишга хизмат қилмоқда.