"Ўзкимёсаноат" АЖ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан!

// 06 dekabr 2019 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/constitution-day

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти барча ватандошларимиз ва юртимиз мехмонларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрами билан муборакбод этади!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бош қомусимиз бўлиб, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги энг асосий ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Ушбу тарихий кунда барчангизга ва оила аъзоларингизга сихат-саломатлик, узоқ умр, оилавий бахт-саодат тилаймиз. Юртимизда доимо тинчлик ва ҳотиржамлик барқарор бўлсин!