"Ўзкимёсаноат" АЖ

“Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида яна бир резидент ўз фаолиятини йўлга қўйди

// 19 fevral 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/chirchiq-kimyo-industrial-tehnoparkida-yana-bir-rezident-uz-

 
Жорий йилнинг 18-феврал куни “Чирчиқ” кимё-индустриал технопаркида “Kmita Polymers” корхонаси ишлаб чиқариш мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Унда “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Евгений Коржиков, “Чирчиқ” кимё-индустриал технопарки раҳбарияти, “Kmita Polymers” корхонаси бош директори, ишчи-ходимлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.


        
“Kmita Polymers” корхонаси Россия Федерациясининг “Polymers” компанияси негизида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда импорт ўрнини босувчи янги турдаги махсус полимер плёнкалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.


        
Бугунги кунда лойиҳа доирасида 15,0 млн АҚШ доллари қийматидаги тоъгъридан-тоъгъри ҳорижий инвестициялар оъзлаштирилди ва дастлабки босқичда 50 та янги иш оърни яратилди. Лойиҳанинг навбатдаги босқичлари ишга туширилиши билан иш оъринлари сони 110 нафарга етади. Бу билан мамлакатимизда махсус полимер термоусадкали чоъзилувчан плёнка каби бир қатор юқори қоъшилган қийматга ега маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёълга қоъйилди. 

Янги корхона 6 та ишлаб чиқариш линиясига моължалланган боълиб, ойига 1500 тоннагача тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради. Бунда гуруҳли қадоқлашдан тортиб, қишлоқ хоъжалиги, ҳимоя ва озиқ-овқат саноатининг мураккаб плёнкаларигача боълган кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Корхонанинг ишга туширилиши Марказий Осиё минтақасида қадоқлаш саноатини ривожлантиришига муҳим ҳисса қўшади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати