"Ўзкимёсаноат" АЖ

«Биз зўравонликка қаршимиз» мавзусида семинар ташкил этилди

// 03 dekabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/biz-zuravonlikka-qarshimiz-mavzusida-seminar-tashkil-etildi

Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида "Аммофос-Максам" АЖда "Зўравонликка қарши 16 кун" шиори остида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари, ҳуқуқшунослар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Семинарда хотин-қизларни ҳар қандай тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир муҳим қонун ҳужжатлари ижроси батафсил муҳокама қилинди.

Семинар иштирокчилари томонидан зўравонликка қарши жамоатчилик онгини шакллантиришда фаолликни ошириш, реабилитация марказлари фаолиятини такомиллаштириш ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш борасида бир қатор таклифлар илгари сурилди.

Тадбир якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

«Аммофос-Максам» АЖ Матбуот хизмати