"Ўзкимёсаноат" АЖ

Бир Ватан, бир эл, бир байроқ

// 18 noyabr 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/bir-vatan-bir-el-bir-bayroq

Байроғимиз — бу мустақил давлатимизнинг ёрқин рамзи, халқимизнинг орзу-умидлари ҳамда ғурур манбаи. У ҳар бир юртдошимизда фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.

Байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, бой маданиятимиз, шунингдек, поклик, донишмандлик, мардлик, шон-шараф ва садоқат каби халқимизга хос улуғ фазилатлар ўз ифодасини топган.

“Ўзкимёсаноат” АЖ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган "Бир Ватан, бир эл, бир байроқ" чорлов тадбирларида фаол иштирок этишди. 

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати