"Ўзкимёсаноат" АЖ

Бир кун бир китоб: Саид Аҳмад "Уфқ"

// 06 mart 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/bir-kun-bir-kitob-said-ahmad-ufq

 “Ўзкимёсаноат” АЖ китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Бир кун — бир китоб” рукнини йўлга қўйди. Ушбу рукн орқали жамиятнинг электрон кутубхонасида жамланган ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара намуналарини мутолаа қилишингиз мумкин.

Бугун сизга ўзбек адабиётининг машҳур ёзувчиси Саид Аҳмад қаламига мансуб “Уфқ” романини тавсия қиламиз.

“Уфқ” трилогияси ХХ аср миллат ҳаётининг ўн йиллик даври – иккинчи жаҳон уруши, уруш ва урушдан кейинги йиллар воқеаларини ўз ичига олади. 
Трилогияда ўша йиллари халқ бошига тушган мусибатлар, одамлар кўксидаги армонлар, шу муносабатларни енгишга қодир мислсиз матонат ва шижоатлар ёзувчи истеъдодига хос эҳтирос, зўр илҳом билан акс эттирилган. Асарда Икромжон, Жаннат, Азизхон, Дилдор, Асрора каби теран, халқчил, ёрқин миллий образлар яратилган

“Уфқ” романи ўқувчини ўйлантиради, ҳаётга бошқача нигоҳ билан қарашга ундайди.

Китобни электрон тарзда ўқиш учун: https://t.me/uks_digital_library/622