"Ўзкимёсаноат" АЖ

Аёл — меҳр, нафосат ва сабр тимсоли

// 06 mart 2026 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ayol-mehr-nafosat-va-sabr-timsoli

Аёл — меҳр, нафосат ва сабр тимсоли. Жамият ҳаётида, оила ва меҳнат жамоаларида аёлларнинг ўрни беқиёс. Улар ўзининг фидокорона меҳнати, юксак масъулияти ва меҳрибонлиги билан ҳар бир соҳага муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Ўзкимёсаноат” АЖда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни Жамият раҳбарияти самимий табриклади. Тадбирда уларнинг меҳнати эътироф этилди ва байрам муносабати билан эзгу тилаклар билдирилди.