"Ўзкимёсаноат" АЖ

Андижон вилоятида “Минерал ўғит - мўл ҳосил гарови” мавзусида амалий семинар ўтказилди

// 27 fevral 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/andizhon-viloyatida-mineral-ugit-mul-hosil-garovi-mavzusida-

Хабар бериб бораётганимиздек, “Ўзкимёсаноат” АЖ фермерлар ва соҳа вакиллари иштирокида ҳудудларда “Минерaл ўғит - мўл ҳосил гaрови” мавзусида туркум амалий семинарлар ўтказиб келмоқда.

Уларнинг навбатдагиси Андижон вилоятида ташкил этилди.  

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда вилоят ва туман ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги бошқармалари раҳбарлари, фермерлар, тадбиркорлик субъектлари, тижорат банклари ҳамда “Ўзкимёсаноат” AЖ тармоқ корхоналари мутасаддилари иштирок этди.

“Ўзкимёсаноат” AЖ раҳбарияти ҳамда соҳа масъуллари тармоқ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган минерал ўғитларнинг сифати ва хусусиятлари, минерал ўғитларни биржада чегирма нархларда сотиш механизми, ҳудудларда фаолият олиб бораётган корхоналарнинг ижара (ваколатли) омборлари хусусида батафсил маълумотлар бердилар.

Таъкидлаш жоиз, “Ўзкимёсаноат” АЖда минерал ўғитлар савдоси бўйича фермер хўжаликлари ва деҳқонлар учун бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, биржа савдоларига минерал ўғитларнинг бошланғич нархларидан ўртача 10%гача пасайтириб харид қилиш-аукцион тартибида савдога қўйиш механизми жорий этилди.

Тадбир давомида  биржада алоҳида “Форвард” контрактларда олдиндан 30 фоиз тўлов, қолган 70 фоиз қисмига факторинг хизматидан фойдаланган ҳолда харид қилиш механизмлари юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Амалий мулоқот форматида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

"Ўзкимёсаноат" АЖ Матбуот хизмати