
11-ноябр — Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни. Ушбу сана муносабати билан “Аммофос-Максам” АЖда жойлашган “Кимёгар” спорт-маданият мажмуасида байрам тадбири кенг нишонланди.

Тадбир давомида касаба уюшмаси тизимида фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ фидойи ходимлар тақдирланди. Уларнинг меҳнатлари эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.


“Аммофос-Максам” АЖ Матбуот хизмати