"Ўзкимёсаноат" АЖ

Аммиак ишлаб чиқаришда чақмоқ қўлланилди.

// 08 yanvar 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/ammiak-ishlab-chiqarishda-chaqmoq-qo-llanildi

Буффало университети мутахассислари сув ва ҳаводан аммиак ишлаб чиқариш имконини берувчи плазма-электрокимёвий реакторни яратишди. Янги технология қишлоқ хўжалигидаги углерод изини камайтиришга ва ресурслари чеклангн мамлакатлар учун ўғитларни арзонроқ қилишига ёрдам бериши мумкин.

Олимлар ушбу усулни аммиак синтези учун анъанавий равишда ишлатиладиган Хабер-Бош жараёнига муқобил сифатида таклиф қилишган. Усул икки босқичдан иборат бўлиб, юқори ҳарорат ва босимдан фойдаланишни олдини олади ва шу билан энергия харажатларини камайтиради.

◾️Биринчи босқич - плазма заряди таъсирида нам ҳавонинг азот оксидларига айланиши;

◾️Иккинчи босқич -стабиллаштирилган азот оксидидан палладий ва мис катализаторлари ёрдамида аммиак олиш.

Янги ускунанинг қуввати кичик бўлиши мумкин, бироқ олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ихчамлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларида ишлаш имконияти туфайли саноат аммиаки чекланган жойларда қўлланилиши мумкин.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати