"Ўзкимёсаноат" АЖ

Америкалик олимлар пенополистирол ўрнига янги биополимердан фойдаланишни таклиф қилишмоқда

// 26 oktabr 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/amerikalik-olimlar-penopolistirol-urniga-yangi-biopolimerdan

Вудс-Хоул Океанография институти тадқиқотчилари целлюлоза диатсетатининг CDA модификация қилинган версияси асосида янги турдаги биопластикни ишлаб чиқишди. Уларнинг фикрича, бу материал денгиз сувида шу кунгача маълум бўлган бошқа пластикларга қараганда тезроқ парчаланади.

Янги пластмассага ўхшаш полимер ёғоч массасидан олинмоқда. Олимлар CDA тузилишига кичик пораларни қўшиш уни оддий пенопластга ўхшашига олиб келишини аниқлашди, бироқ бу биополимернинг парчаланиш тезлигини оширади. Синовлар шуни кўрсатдики, 36 ҳафта ичида ўзининг массасини ўзгармаган ҳолда сақлаб қолган анъанавий пенопластлардан фарқли ўлароқ кўпикли CДА асл массасининг 65-70% ни йўқотган.  

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, улар фундаментал билимларини истеъмолчилар эҳтиёжларини қондирувчи ва океанда биологик парчаланувчи янги материални яратишга тадбиқ этишган. Муаллифларга кўра, ишланма барчага маълум бўлган ҳар қандай пластикка қараганда тезроқ, ҳатто қоғоздан ҳам тезроқ парчаланади. 

Маълумотларга кўра, Эастман компанияси аллақачон озиқ-овқат саноатида пластик ўрнини босувчи янги материалдан рўзғор идишларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

«Ўзкимёсаноат» АЖ Матбуот хизмати