"Ўзкимёсаноат" АЖ

Амалий машғулот ўтказилди

// 28 iyun 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/amaliy-mashgulot-utkazildi

«Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг Калий ўғитлар ишлаб чиқариш 1-цехида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш  ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни тўғри ташкиллаштириш бўйича амалий машғулот бўлиб ўтди.

Машғулот давомида соҳа вакилларига ёнғин ўчириш техник асбоб-анжомлари тўғрисида тушунчалар берилиб, ёнғин содир бўлганда ходимларнинг хатти-ҳаракати ҳамда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар берилди.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ Матбуот хизмати