"Ўзкимёсаноат" АЖ

27-июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

// 28 iyun 2024 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/27-iyun-matbuot-va-ommaviy-ahborot-vositalari-hodimlari-kuni

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бугунги кунда матбуот иши, журналистлар фаолияти нафақат «тўртинчи ҳокимият», балки мудофаа, хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда. 

Бундай ўта масъулиятли ва шарафли йўлда сиз каби жасур ва довюрак, касбини чин дилдан севадиган ва фидойи мутахассисларнинг фаолияти жамиятимизда ҳар доим долзарб ва муҳим бўлиб қолади. Сизларнинг ҳақиқат ва адолат йўлида қилаётган меҳнатингиз юксак эътирофларга муносиб. Жумладан, юртимиз кимё саноатида олиб борилаётган жадал ислоҳотларни тезкор, холис ва ҳақиқий ёритиб бораётганингиздан миннатдормиз. 

Азиз журналистлар ва матбуот соҳаси ходимлари, касб байрамингиз муборак! Қаламингиз ўткир бўлсин, овозингиз баланд янграсин! Халқимиз ва юртимизга хизмат қилишдан асло толманг!

Ҳурмат билан,  
«Ўзкимёсаноат» АЖ жамоаси