"Ўзкимёсаноат" АЖ

​2050-йилга бориб жаҳонда водород ишлаб чиқариш 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин

// 07 avgust 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/2050-yilga-borib-zhahonda-vodorod-ishlab-chiqarish-80-ga-osh

2050-йилга келиб дунёда водород (H2) ишлаб чиқариш ҳажми 2024-йилга нисбатан тахминан 80% га ошиб, 14,3 миллион тоннага етиши мумкин. Бунда H2нинг асосий қисми метанни буғли риформинг қилиш (SMR) усули орқали ишлаб чиқарилади. 

Бу ҳақда АҚШ Энергетик ахборот бошқармаси ўзининг сўнгги йиллик энергетик таҳлил ҳисоботида маълум қилди.

Этанни крекинг қилиш ва пропанни дегидрация қилиш каби кимёвий саноат жараёнларида ён маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилган водород кейинги энг катта таъминот манбаи бўлади. Электролиз усули орқали газ олиш саноат технологияси эса ривожланмайди ва 2050-йилгача унинг ҳиссаси 1% дан ошмайди.

CH4 устунлик қиладиган табиий газ каби асосан углеводород хомашёсидан яъни, метанни буғли риформинг қилиш — молекуляр водород генерациясида доминант саноат жараёни ҳисобланади. 

Бу каталитик эндотермик реакция юқори ҳароратда (700–1000°C) ва ўртача баланд босимда (15–30 атмосфера) амалга ошади.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати