2015 йилнинг январ-апрел ойларида “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 688,1 млрд. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 104,6% ташкил қилди. Айни пайтда 59,9 млрд.сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилди ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан ўсиш суръати 106,3%.
Соф ҳолда 423,7 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 339,5 минг тонна азотли ўғитлар, 42,8 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 41,4 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилди.