"Ўзкимёсаноат" АЖ

18-ноябр - Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун

// 18 noyabr 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news/18-noyabr-uzbekiston-respublikasining-davlat-bayrogi-qabul-q

Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991-йил 18-ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи давлатимиз суверенитетининг рамзидир. Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади.

Бу куни нафақат байроғимизнинг қабул қилинганини, балки миллий ўзлигимиз, юртимиз тинчлиги ва эркин ҳаётимизнинг қадрини яна бир бор юракдан ҳис этамиз. 

Давлат рамзига муҳаббат — бу Ватанга бўлган муҳаббатдир. Уни ардоқлаш, ҳурмат қилиш ва баланд тутиш — ҳар биримиз учун юксак шараф ва масъулият.

“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати