Давлат дастури лойиҳасининг БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ йўналиши бўйича кўзда тутилаётган муҳим чоралар
// 17 yanvar 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/news-uzbekistan/davlat-dasturi-loyihasining-barqaror-iqtisodiy-usish-orqali-
2025-йилги Давлат дастури лойиҳасининг БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАъМИНЛАШ йўналиши бўйича кўзда тутилаётган муҳим чоралар:
2025-йил 1-апрелдан бошлаб чиқиндилар утилизацияси ҳисобига ҳамда шамол ва қуёш манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси учун “яшил тариф”лар жорий этилиши белгиланмоқда. Бунда:
- тадбиркорлик субектлари томонидан чиқинди ва биогаз утилизацияси орқали ишлаб чиқариладиган ҳамда ташкилотларнинг ўз ҳудудларида ўрнатган шамол ва қуёш электр қурилмаларидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси;
- аҳолининг қуёшдан олинган ва фойдаланишда ўз эҳтиёжидан орттириб, давлатга сотадиган электр энергияси учун имтиёзли тарифлар белгиланади.
Лойиҳа 2025-йил 22-январга қадар кенг жамоатчилик ва экспертлик муҳокамаларидан ўтказилади.
Давлат дастури лойиҳаси muhokamasida faol ishtirok eting! (https://uzbekistan2030.uz/uzc/muhokama)