Жорий йилнинг 1-4-октябр кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда “УзАссетс” АЖ ҳамкорлигида Давлат компаниялари кузатув кенгашлари мустақил директорларининг биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди.
Форумда АҚШ, Испания, Буюк Британия, Россия Федерацияси, Туркия, Германия, Ҳиндистон, Полша, Маврикий каби мамлакатлардан юқори малакали мутахассислар 22 та давлат корхоналарида мустақил аъзолар сифатида ишлашга таклиф этилиши кўзда тутилган.
Мазкур форум доирасида 3-октябр куни “Ўзкимёсаноат” АЖда Жамиятнинг янги тартибдаги кузатув кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кенгашга сайланган янги мустақил аъзолар билан танишув, кенгаш раисини сайлаш, қўмиталар таркибини янгидан тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, чет эллик мустақил аъзолар кимё саноати соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишиб, келгусидаги иш режалари келишиб олинди.
“Ўзкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати