"Ўзкимёсаноат" АЖ

Daryo.uz - “Ўзкимёсаноат” коррупцияга қарши кураш соҳасидаги энг нуфузли халқаро стандарт сертификатига эга бўлди

// 16 iyun 2025 йил
https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/press/about-us/daryo-uz-uzkimyosanoat-korrupciyaga-qarshi-kurash-sohasidagi

Мамлакатимизда коррупсияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар янги босқичга кирди. Давлат сиёсатида шаффофлик, холислик ва масъулиятли бошқарувни таъминлаш мақсадида иқтисодиётнинг барча соҳаларида халқаро стандартларга мувофиқ тизимлар жорий этилмоқда.
 
Шу нуқтаи назардан, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида ҳам коррупсияга қарши самарали бошқарув тизими шакллантирилди. 
 
Жамият “CERT International” халқаро академияси томонидан муваффақиятли аудитдан ўтиб, коррупсияга қарши кураш соҳасидаги энг нуфузли халқаро стандарт — ISO 37001:2016 сертификатига эга бўлди.
 
Жорий йилнинг 12-июн куни “Ўзкимёсаноат” АЖда мазкур сертификатни топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда “CERT International” халқаро академияси раҳбари Риад Ибрагимов, “Ўзкимёсаноат” АЖ раҳбарияти ва ходимлар иштирок этди.
 
ISO 37001:2016 – бу коррупцияга қарши бошқарув тизимини жорий этиш, ишлатиш, кузатиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш бўйича халқаро кўрсатмалар ва талабларни белгиловчи стандарт. У ташкилотларга ички ва ташқи коррупцион хавфларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва самарали бошқаришга кўмак беради.
 
Сертификатни қўлга киритиш нафақат ташкилотда шаффоф бошқарувни йўлга қўйиш, балки унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, халқаро ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлаш ва глобал бозорда рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади. ISO 37001:2016 стандарти халқаро бизнесда иштирок этаётган компаниялар учун муҳим шартлардан бирига айланган.
 
Манба : Daryo.uz интерет нашри