"Ўзкимёсаноат" АЖ

Аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, ташиш ва сотишни назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

https://special.uzkimyosanoat.uz/uz/documents/cabinets/ammiakli-selitrani-ishlab-chiqarish-tashish-va-sotishni-nazorat-qilishga-doir-qushimcha-chora-tadbirlar-tugrisida

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарори, 30.04.2004 й. №204 [Кўчирма]

Мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, аммиакли селитрани ишлаб чиқариш, тақсимлаш, ташиш ва сотишни назорат қилиш самарадорлигини ошириш, унинг йўқолиши, ўғирланиши ҳолларига, портловчи моддаларни яширин тайёрлаш учун ундан компонент сифатида фойдаланиш имкониятига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Белгилаб қўйилсинки, аммиакли селитрани қишлоқ хўжалиги ва технология эҳтиёжлари учун:

Аммиакли селитра биржа савдоларида ва чакана савдода сотиладиган маҳсулотлар ва товарлар рўйхатидан чиқарилсин.

Аммиакли селитрани минерал ўғитлар сотишнинг оралиқ шохобчалари орқали сотиш тақиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг "2004 йилда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 январдаги 34-сон қарорига 2-илованинг 1.1-бандидаги "қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бошқа маҳсулотлар етказиб бериш" кичик бандида кўрсатилган аммиакли селитра ҳажмлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан давлат билан шартномавий мажбуриятларга эга бўлмаган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари орқали, шартномалар асосида, 100 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан ва етказиб беришнинг ҳар ойлик жадвалларига биноан сотилади.

5. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Ј.И. Иброҳимов) 2004 йил 1 сентябргача бўлган муддатда тайёрловчи корхоналарда аммиакли селитрани (унинг суюқ эритмаларидан ташқари) қадоқлашни ва тегишли равишда маркалашни ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

6. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (С.Б. Бегалиев), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Ш.Н. Нишонов) "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси (Ј.И. Иброҳимов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга минерал ўғитлар солиш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини қўлланиш бўйича сервис хизматлари кўрсатувчи ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисида таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (С.Б. Бегалиев) қишлоқ хўжалиги экинлари турлари бўйича аммиакли селитрани сарфлаш нормаларини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, улар асосида тегишли тавсияномаларни тайёрласин ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига етказсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) 3-иловасига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби Р.Э. Мирзаев зиммасига юклансин.

И. Каримов

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                          

 


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 апрелдаги 204-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори 3-иловасига киритилаётган 

ЎЗГАРТИРИШЛАР

1. 46-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Минерал ўғитларни сотишнинг мазкур тартиби давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига аммиакли селитра сотишга татбиқ этилмайди".

2. 47-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари билан қамраб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига аммиакли селитра сотиш "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари томонидан, ярмарка савдолари ўтказилмасдан амалга оширилади".